Мақолалар сана бўйича сараланган: August 2016

“Татуировка” дегани нима?

Татуировка – тери ичига махсус асбоблар билан ўчиб кетмайдиган суратлар ёки ёзувларни сунъий йўл билан чизиш ҳисобланади.
Татуировка тарихига саёҳат қилиш учун жуда қадимги даврларга, яъни Қадимги Мисргача бориш керак бўлади. “Татуировка” сўзи (қисқача – “тату”) таит тилидан олинган (“ta” - расм, “atoua” - илоҳ). Ибтидоий даврларда қадимги одамлар ўз таналарига қайси қабиладанлиги, ижтимоий ҳолатини кўрсатиб туриш учун расмлар чизиб олишар эди. Ҳатто, улар бунда қандайдир сеҳрли куч бор, жангларда ҳимоя қилади, касалликлардан сақлайди, деб ишонишган.
Бошқа тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, “татуировка” сўзи яванликлар тилидан олинган бўлиб, полинезияликларнинг "тату" сўзига мувоффиқ экан ва "яра", "ярадор" маъноларини ифодалар экан.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Саломатлик
Батафсил...

Қуръон ўқишга вақтинг йўқми?

Кўпчилигимиз куни билан ўқиш ёки бошқа турли ишлар билан банд бўламиз. Ҳақиқатдан ҳам бундай нарсалар жуда кўп вақтимизни олиб қўяди. Буларга яна таомланиш, оила аҳли билан вақт ўтказиш, дам олиш, уйқу ва бошқаларни ҳам қўшсангиз, умуман бўш вақт қолмайди. Хуллас, ҳаммамиз ҳам вақтимиз йўқлигини, ўзимиз учун бир неча дақиқа ажратиш эса қандай эканини жуда яхши биламиз.
Шундай бўлишига қарамай, ҳар биримиз ҳар куни Қуръони карим билан бирга бўлишни истаймиз. Қуръони карим тиловатларини тинглаш, қироат қилиш ва тафсирларини ўрганиш учун кўпроқ вақт ажратишни истаймиз. Бироқ, кўп вақт ажратмай туриб, Аллоҳ таолонинг китобини ўрганишнинг самарали йўлларини қандай топсак бўлади?

Батафсил...

Рио 2016: Ўзбекистон ҳисобида тўртинчи олтин

Рио Ёзги Олимпиадасида Ўзбекистон дунёнинг 207 мамлакатлари ичида 21-ўрин, мусулмон мамлакатлари орасида 1-ўрин,  Осиёда 4-ўрин, МДҲ бўйича 2-ўрин, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида 1-ўринни эгаллади.
Жами бўлиб, 4 та олтин, 2 кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритдик.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Спорт
Батафсил...

"ИШИД" тўдаси

Ҳар ким улардан огоҳлантириши ва уларнинг залолатини тушунтириши шарт

Маккаи мукаррамадаги масжидул ҳаром имоми, шаърий билмлар доктори шайх Моҳир Муъайқилий айтади:
"Муҳтарам биродарлар... Кимнингки дийдаси қотса, қон тўкса ва одамларни сўйишни бошласа, - Аллоҳга қасамки, Ла илаҳа иллаллоҳ, - у Исломдан чиққан, залолатдаги ва бидъатчидан ўзгаси эмас.
Булар раҳмсизликларидан, амалларида тавфиқсиз экани ва Тўғри йўлдан тойганлари учун бу ишга қўл урдилар. Бунга ҳужжат Аллоҳ таолонинг Қуръони каримда айтганларидир.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Мувозанат
Батафсил...

Бировларни кофирга чиқаришдан эҳтиёт бўлиш лозим!

Албатта, такфир масаласи ақида бобидаги энг муҳим ва хатарли масалалардан бири бўлиб, одамлар бу борада нуқсонга йўл қўядилар ёки чегарадан ошириб юборадилар. Яъни, кофирга чиқаришга муносиб бўлмаганмусулмонларни ҳатто умуман куфрга олиб бормайдиган ишларни деб кофирга чиқаришда ошириб юборадилар ёки устидан кофир деб ҳукм чиқаришга муносиб бўлган кишиларнинг кофирликларини инкор қилиш билан нуқсонга йўл қўядилар.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Мувозанат
Батафсил...

Абдулла Орипов: Шайх Муҳаммад Содиқ жаноблари юз-икки юз йилда бир келадиган инсонлардан эдилар

Жорий йилнинг 30 июл шанба куни «Ҳилол нашр» матбаасига Ўзбекистон қаҳрамони, улуғ халқ шоири Абдулла Орипов жаноблари ташриф буюрди. У киши суҳбат асносида Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳни хотирлаш, у киши асос солган нашрёт ва унинг ходимлари билан яқиндан танишиш ҳамда Ҳазрат қолдирган бой илмий мероснинг халқимиз қўлига қай кўламда етиб бораётгани ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш мақсадида ташриф буюрганини таъкидлаб ўтди.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Тадбирлар
Батафсил...

Ибрат сафари ёхуд Корея сафари таассуротлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Муҳаммад Мустафога салавотлар бўлсин!
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминнинг нияти амалидан яхшидир», деганлар. Бу пурҳикмат сўзнинг маъноларидан бири шуки, киши бир яхшиликни ният қилса-ю, нияти холис бўлса, унинг натижаси ўша киши амалга ошириши мумкин бўлган даражадан ҳам юқори бўлади, шу боис бу ният амалдан ҳам яхши саналади.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Тадбирлар
Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш