АҚШда биринчи мусулмон губернатор сайланиши мумкин

АҚШда биринчи мусулмон губернатор сайланиши мумкин

2018 йилда асли Мисрлик бўлган Абдул Ал-Саид америкалик шифокор АҚШнинг биринчи мусулмон губернатори бўлиши мумкин.

32 ёшли Ал-Саид 2015 йилдан бери Детройт шаҳрининг соғлиқни сақлаш департаментининг рахбари лавозимини эгаллаб келмоқда ва ҳозирги кунда ўз номзодини Мичиган штатининг губернаторлигига қўйишга қарор қилди. Ал-Саид сайланган тақдирда унга «мерос» сифатида мамлакатнинг энг камбагал ҳисобланган Детройт ва Флинт шаҳарлардаги кучли иқтисодий инқироз ҳамда сув таъминоти билан боғлиқ муаммолари ўтади, деб таъкидлайди Al Jazeera. Мичиган АҚШнинг энг катта чучук сув етиштурувчиси бўлишига қарамай, Детройтнинг ўн минглаб аҳолиси ўз уйларида ичимлик сувидан махрум бўлганлар. Сувнинг нархи асоссиз ошиши уларни цивилизациянинг ушбу тухфасидан жудо қилди. Флинт шаҳрида эса қўрғошиндан оммавий заҳарланиш асоратлари билан тўқнашишга тўғри келади. Мичиган губернатори Рик Шнайдер шаҳарлар инқирозга учраганлигига эътибор бермасдан, давлат тасарруфида бўлган кўпгина корхоналарни, жумладан сув таъминоти департаменти, хусусийлаштириши билан аҳолининг ғазабига учраган. «Мен ўз оилам ва мамлакатим учун дуо қиламан, халқимнинг азалий хайрлилигига ишонаман.  Ўтмишда чегаралар тузиб бир биридан ажралган халқ яна жипслашишига ишончим комил», - дейди губернаторликка номзод Абдул Ал-Саид.

back to top