Мьянма хукумати: давлатимизда Рохинжа мусулмонлари йўқдир

Мьянма хукумати: давлатимизда Рохинжа мусулмонлари йўқдир

Мьянма армиясининг қўмондони Рохинжа мусулмонларига фуқаролик бериш ғоясини рад этди ва хукумат томонидан Рохинжа орасида тозалаш ишлари олиб борилишининг тарафдори эканлигини маълум қилди.

Бундан ташқари юқори мартабали харбий қадимдан тарихий ишончсиз бўлган  Рохинжа тушунчаси умуман йўқлиги ҳамда мамлакатдаги мусулмонлар Бангладешдан ноқонуний кириб келган муҳожирлардир деган фикрни қайта таъкидлади. «Биз дунёга бизнинг давлатимизда Рохинжа деган халқни ўзи йўқлигини алла қачон маълум қилганмиз",- Al Jazeera армия қўмондони Мин Аунг Хлаингни сўзларини келтиради. «Ракхайн штатидаги Бангладешликлар - Мьянманинг фуқароси эмас, улар давлатимизга келиб  ҳозирда мамлакат ҳудудида яшаб келаётган одамлар холос". Рохинжа мусулмонлари 1982 йили фуқароликдан жудо бўлган ва шундан ҳукумат уларни ноқонуний келиб қолган муҳожирлар деб атайди. 1.1 миллиондан ортик Рохинжа паспорт ва асосий ҳуқуқларидан маҳрум бўлганлар. Ўн минглаб мусулмонлар мамлакат бўйича ҳаракатланиш хуқуқисиз қочоклар лагерларида кун кўришга мажбурдирлар Ракхайн штатида содир булаётган оммавий зўрлашлар ва қотилликлар бўйича тергов ишларини ўтказиш учун халқаро мустақил миссияни юборишга оид БМТ қошидаги инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ўтган жума куни қарор қабул қилди.

 

back to top