БМТ: Мьянма ҳукуматини мусулмонларга нисбатан жиноятлари бўйича тергов ишлари бошланади

БМТ: Мьянма ҳукуматини мусулмонларга нисбатан  жиноятлари бўйича тергов ишлари бошланади

БМТнинг инсон хуқуқлари кенгаши, Мьянмадаги рохиня-мусулмонларига  нисбатан  қилинаётган жиноятлар бўйича далил-исботлар йиғиш учун, махсус халқаро мустақил комиссия тузиш бўйича резолюция қабул қилди.

Мьянма армияси ва хавфсизлик хизмати томонидан рохиня-мусулмонларига қарши қилинган жиноятларни тергов қилиш қарорини, БМТга аъзо давлатлардан 47таси БМТнинг 34 чи кенгашида қабул қилишди. Тергов комиссиясини аъзоларини  яқин кунларда кенгаш раиси Хоакин Александр Маза Мартелли ташкил қилади . Комиссия аъзолари уч кишидан иборат бўлиб, улар мусулмонларга нисбат қилинган нохақликлар, қийноқлар, вахшийликлар ҳамда нохақ ҳибсга олиш бўйича далилларни йиғишади. Аниқланган далиллар асосида айбдорларни тегишли жавобгарликка тортиш режалаштирилди.

 

back to top