Трамп Исроил хақидаги фикрини ўзгартирди

Трамп Исроил хақидаги фикрини ўзгартирди

АҚШ президенти Дональд Трамп, ўзининг сайлов олди компаниясида Исроилни қўллаб қувватлаш, хатто фаластинликлар ерларида яхудийлар учун турар жойлар қурилиши масаласида  хамфикрлик  йўлини тутишини айтган эди. Лекин хозирда Трамп яхудий дўстларидан узоқлашишга қарор қилган кўринади.

Куни кеча Оқ уйнинг баёнот қилишича  “Трамп маъмуриятининг  фаластин ва исроил масаласидаги исроилнинг фаластинг ерларини босиб олиши бўйича  бирор расмий позицияси йўқ” эканини билдирди. Бундан ташқари,  “ исроил томонидан фаластин ерларида яхудийлар учун янги турар жойларни қуриш ёки эскиларини кенгайтириш, минтақада тинчлик ўрнатиш масаласига салбий таъсир кўрсатиши такидлаб ўтилган. АҚШ маъмуриятининг фаластин ва исроил масаласидаги устувор мақсадларидан бир эса минтақада тинчлик ўрнатиш масаласидир.

 

Юқорига