Фаластинда Қуддусдаги арабларнинг машаққатлари тўғрисидаги сериал олинмоқда

Фаластинда Қуддусдаги арабларнинг машаққатлари тўғрисидаги сериал олинмоқда

Фаластинда «Арш дарвозалари» номли сериал суратга олинаяпти. Унда Фаластин халқининг, айниқса Қуддусликларнинг чекаётган азоблари тўғрисида ҳикоя қилинган.

Тасвирга олиш майдонида Қуддус декорациялари, жумладан Эски шахар ва Ал - Ақсо масжиди барпо этилганлиги боис томошабин бутунлай ушбу муҳитга шўнғийди. «Сериал, Исроил мустамлакаси ва ибронийлар учун қурилаётган янги маҳаллалар туфайли Қуддуснинг Баб ас-Силсила ҳудудида яшаётган араблар бошига тушган азоб-уқубатлар тасвирга олинган. Исроил томонидан Фаластин халқининг ерларини босиб олиниши тўғрисидаги бор ҳақиқатни сўзлаб беради",- дейди сериал режиссёри Зухайр Ифринжи. Унинг сўзлари бўйича сериал 30 қисмдан иборат бўлади. Унга тайёргарлик бир йил давом этган ва тасвирга олиш жараёни 4 ойдан бери давом этиб келмоқда. Рамазон ойида Ал - Ақсо телеканалида намойиш этилиши режалаштирилган.

 

back to top