Америка китоб ноширлари ислом таълимотларини тарқатишмоқда.

Америка китоб ноширлари ислом таълимотларини тарқатишмоқда.

Американанинг хуқуқни химоя қилиш ташкилоти Southern Poverty Law Center берган маълумотига кўра, хозирги кунда АҚШда 917 та манфур ташкилот бўлиб улардан 101 таси исломга қарши гурухлардир.

Доналд Трамп томонидан жамиятда исломга қарши адоват уруғи сепилаётган бир вақтда, мусулмон китоб ноширлари буни акси ўлароқ ислом таълимотини ёйиш устида ишламоқдалар.Яқинда чоп этилган ноширларнинг хафталик журналида (Publisher’s Weekly), Huffington Post бир нечта мусулмон  ношрларининг ислом хақиқати ва урф одатларини ёритиб бергани  хақида маълумот беради.  Журналистлар, қурони кариймнинг янги тахрири, номусулмон ўқувчилар учун мўллжалланган исломий адабиётлар хамда қахрамонлари мусулмон бўлган, болалар китоблари чоп қилаётган ноширлар билан сухбат қилдилар.Маълум бўлишича, Press нашриёт уйи Трампнинг мухожирлар тўғрисидаги қарорида келтирилган давлатлар ижодкорлари китобларини чоп қилишни ваъда қилишган. Ra Page нашриёт уйи хам, америка шоу-бизнеси асарларидан кўра кўпроқ  Сомали, Яман ва Эрон давлатларида чоп этилаётган материалларни катта қизиқиш билан ўрганаётганлигини маълум қилди.

 

back to top