14 Ёшлик мусулмон болакай Британия университетида математикадан дарс бермоқда

14 Ёшлик мусулмон болакай Британия университетида математикадан дарс бермоқда

Йаша Эсли исмли 14 ёшлик мусулмон болакай математика фанидаги иқтидорли билимлари учун Британиянинг Лейчестер шаҳридаги университетида ўқитувчилик қилиш ҳуқуқига эга бўлди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки университет ўқитувчиси лавозимига Йашадан ташқари катта ёшли номзодлар ҳам бор эди, аммо у уларни енгиб ўтди. Эндиликда у математика фанидан муаммолари мавжуд талабаларга семинарлар олиб бораяпти. «Университет талабаларига ёрдам бериш менга жуда ёқади. Бу мен учун энг яхши дамлар. Мактаб формасини ҳам кийишга хожат йўқ!», - дейди асли Эронлик ёш мураббий. Эслатиб ўтамиз, болакайнинг математика соҳасидаги ажойиб иқтидори ёшлик давриданоқ намоён бўлган эди. 2014 йилда, 11 ёшида Британия олийгохларидан бирининг математика факултетига қабул қилинган эди. У 8 ёшида ўрта мактаб математика курси учун 100 балдан 100 бални қўлга киритган дунёдаги ягона бола бўлди. Ҳозирда Йаша университетнинг сўнги босқичида тақсил оляпти, келажакда докторлик диссертациясини ёқлашни режалаштирмоқда.

Юқорига