Америкалик мусулмон АҚШ нинг нуфузли мукофоти совриндори.

Америкалик мусулмон АҚШ нинг нуфузли мукофоти совриндори.

Асли Покистонлик бўлган Одил Хайдар АҚШнинг мухожирлар учун бериладиган юксак мукофоти “ Эллис Ороли Фахри Медали” сохиби бўлди.

Ушбу нуфузли мукофот, америка жамиятининг равнақи ва хайрия сохасига ўз хиссасини қўшган машхур мухожир инсонларга берилади. Одил Хайдарнинг хайрли ишлари рўхати узундир. Хозирги кунда у, “Соғлиқни сақлаш ва жаррохлик” марказининг директори лавозимида фаолият олиб боради. Ушбу марказ америкадаги энг нуфузли Brigham касалхонаси билан хамкорликда, доктор Чан номли Гарвард тиббиёт мактаби ва Гарвард жамоат соғлиқни сақлаш мактаби қошида ташкил қилинган. Мукофот доктор Одилга Эллисдаги мухожирлик музейида бўлиб ўтадиган тантанали тадбирда тақдим этилади.

Юқорига