Logo
Print this page

104-ёшли ҳожиона рекорд ўрнатади

104-ёшли ҳожиона рекорд ўрнатади

Саудия Арабистонига шанба куни Индонезиядан ёши энг улуғ бўлган ҳожи она келди. 104 ёшли Мария Маргани Муҳаммад бу йилги ҳаж мавсумида ёши энг улуғ аёл бўлиши кутилмоқда.

Индонезиялик табаррук онахонни Жиддадаги халқаро аэропортда маданият ва ахборот вазирлигининг вакиллари ҳамда қиролликдаги Индонезия ҳаж-миссияси раҳбарияти кутиб олишди. Шунингдек, саудия телеканаллари телерепортёрлари ҳам 104 ёшли онахонни кутгани чиқдилар.
Мариянинг ўзи айтишича, у Саудия Арабистонига келганидан беҳад хурсанд. У шунингдек, қироллик ҳаж маносикларини адо этишни нечоғлиқ осонлаштириб қўйганини юқори баҳолаётганини билдирди.
Врачлар Жиддага етиб келган Марияни тиббий кўрикдан ўтказдилар, дея хабар беради Al Arabiya.
Қайд этиш жоиз, ўтган жумага қадар Саудия Арабистонига етиб келган ҳожилар сони 1.705 млн кишига етди.

Мадина Муҳаммад таржимаси

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика