Барзоний истеъфога чиқишга қарор қилди

Масъуд Барзоний 2005 йилдан буён Ироқ Курдистони етакчиси бўлиб келган. Ноябрнинг биринчи куни президентлик лавозимини тарк этишини маълум қилди.

Барзонийнинг президентлик ваколатлари муддати 1 ноябрь куни тугайди. Президентлик ва парламент сайловлари шу кунга мўлжалланган эди. Бироқ ўтган ҳафта расмий Бағдод билан инқироз кескинлашганлиги шароитида сайловлар номаълум муддатга кечиктирилганлиги эълон қилинди.

back to top