Туркия 350 минг роҳинжа мусулмонларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатди

Туркия инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимояси фонди (İHH) 24 августдан бери Мянманинг Аракон штатидаги 350 минг роҳинжа мусулмонларига инсонпарварлик ёрдами кўрсатди, деб хабар беради ташкилот.

Хабарда таъкидланишича, Мянма армияси ва мутаассиб буддистлар тазйиқидан Бангладешга қочган роҳинжа мусулмонлар мураккаб шароитларда яшамоқдалар.
Аракон штатидаги роҳинжа мусулмонлардан ташқари İHH Бангладешдаги лагерларда яшаётган юз минглаб қочқин роҳинжаларга ҳам инсонпарварлик ёрдами кўрсатиб келмоқда.
İHHнинг Жанубий Осиёдаги координатори Мунаввар Ҳусайннинг таъкидлашича, фонд ҳудудда инқироз ниҳоясига етгунча роҳинжа мусулмонларга ёрдам кўрсатишда давом этади. Унинг сўзларига кўра, Аракондан Бангладешга қочиб келаётганлар сони сезиларли даражада камайган.
«İHH Бангладешдаги Кокс-Базар шаҳрида жойлашган қочқинлар лагерларига, шунингдек, Мянманинг Аракон штатидаги Ситтве, Маундау ва Бусидаунг шаҳарларида яшовчи роҳинжа мусулмонларга инсонпарварлик ёрдамлари жўнатмоқда”.

back to top