Исроил разведка вазири: Биз Эронга қарши ҳарбий куч ишлатишга тайёрмиз

Агар Теҳрон ядро қуролига эга бўлишга уринса, Исроил унга қарши ҳарбий куч ишлатишга тайёр.

Yenicag.Ru нинг Исроил ОАВларига таяниб маълумот беришича, бу ҳақида Исроил транспорт ва разведка вазири Исраэль Кац айтган.
Вазир, шунингдек, Теҳрон билан муносабатларнинг Трапм белгилаб берган янги йўналишини қўллаб-қувватлади.
«Агар президент Трамп томонидан амалга оширилаётган халқаро ҳаракатлар Эроннинг ядро салоҳиятини ошириш йўлидаги ишларини тўхтата олмаса, Исроил ҳарбий куч ишлатишга тайёр. Келишувга ўзгартириш киритиш керак, токи улар ҳеч қачон ядро қуролига эга бўла олишмасин», – деди Кац.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан ядро келишувини қайта кўриб чиқиши ва Теҳронга нисбатан янада қатъийроқ ёндашув қилишини айтган эди.

back to top