Хитой ҳукумати уйғурларни Исломдан айириш учун концлагерлар яратди

Хитойнинг Шинжой вилоятидаги ҳуқуқ-тартибот органлари кўплаб кекса уйғур мусулмонларига нисбатан уларнинг «эктремистик гуруҳларга мансублиги» нуқтаи назаридан текширувлар ўтказади ва «нотўғри» ғояларга «хайрихоҳлиги» аниқланганларини махсус қайта тайёрлаш лагерларига жўнатади.

Yenicag.Ru нинг «IslamNews»га таяниб маълум қилишича, апрелдан бошлаб Хитой ҳукумати коммунистик режимга зид диний анъанапарварликда гумон қилинган уйғур мусулмонларини ушлаб бутун Шинжон бўйлаб қурилган қайта тарбиялаш лагерларига жўнатади.
Айрим маълумотларга кўра, бу лагерларда хитой миллатига мансуб шахслар бўлмайди, фақат уйғур халқи вакиллари қайта тарбияланади.
Қора Юлғун аҳоли яшаш пункти вакиллари собиқ партия хизматчиси, қариганда тақводор мусулмонга айланган Зиёвуддин Чорукни 82 ёшида қайта тарбиялаш учун лагерга жўнатишган. Бунга Чорукнинг ҳаж сафарини давлат дастури асосида эмас, мустақил равишда амалга оширгани сабаб бўлган.
Шунингдек, 64 ёшлик партия хизматчиси Турсун Хошур ҳам Исломга «исталмаган тарзда» муҳаббат қўйгани учун қайта тарбиялашга юборилган.
«Унга қўйилган энг жиддий айблар жума намозини адо этиш учун масжидга мунтазам қатнагани ҳамда 2004 йилдан бери рўза тутганидир», – аниқлаштирди манба.

back to top