Баҳрайн Қатарнинг ФКАДҲКга аъзолигини музлатиб қўйишга чақирди

Баҳрайн Ташқи ишлар вазири Холид ибн Аҳмад Ал-Халифа Қатарнинг Форс кўрфазидаги Араб давлатларининг ҳамкорлик кенгаши (ФКАДҲК)га аъзолигини музлатиб қўйишни таклиф қилди.

«Қатарнинг ФКАДҲКга аъзолиги музлатилиши тўғри қадам бўлади, бу Доха араб давлатларининг талабларини бажармагунча давом этади. Баҳрайн Эрон билан яқинлашаётган ва ўз ҳудудига хорижлик ҳарбийларни тобора кўп жалб этиш орқали ФКАДҲКнинг хавфсизлигига раҳна солаётган давлат вакиллари билан бир саммитда ёнма-ён ўтиришни истамайди», – деб ёзди Ал-Халифа Twitterда.

back to top