Барзаний тарафдорлари Курд мухториятининг қонун чиқарувчи органига ҳужум қилдилар

Ироқ Курдистони парламентини штурм билан эгалламоқчи бўлдилар

Ироқ Курдистонининг истеъфога чиққан собиқ раҳбари Масъуд Барзаний тарафдорлари Эрбилдаги парламент биносини штурм қилдилар, дея хабар беради Sky News Arabia.
Ҳужум парламент хавфсизлик кучлари томонидан бартараф этилди, қонунчилик кенгаши биноси ичида ва кираверишида ўқ овозлари эшитилди.
Аммо парламент матбуот котиби ҳужум ва отишмалар ҳақидаги гапларни уйдирма деди.
Бундан ташқари Барзанийнинг қуролланган тарафдорлари Захо шаҳридаги «Горан» ҳаракати биносига ҳужум қилди, Дохукдаги «Ашти ТВ» телеканали офисида тартибсизликлар уюштирди. Шундан сўнг Барзанийга мухолиф бўлган қонун чиқариш кенгаши депуталаридан бирини ўз уйи олдида пешмергалар ўғирлаб кетишди деган хабар пайдо бўлди.
Якшанба куни парламентда ҳудуд раҳбариятига ваколатларни тақсимлаш масаласи кўрилди, Курд мухторияти президенти Масъуд Барзаний эса мустақиллик ҳақидаги референдумдан кейин кузатилаётган инқироз сабабли истеъфога кетишга қарор қилди. У 2005 йилдан бери Ироқ Курдистонининг раҳбари эди. У истеъфога чиқадиган 1 ноябрь куни президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтиши керак эди.
Yenicag.Ru

back to top