11 мамлакат муҳожирларига АҚШ га кириш таъқиқи бекор қилинди

Вудро Вильсон номидаги Халқаро марказда нутқ сўзлаган АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кирстьен Нильсен мамлакат ҳудудига кирмоқчи бўлган 11 та давлат фуқаросига қўйиладиган талаблар қучайтирганлигини ва шу аснода уларга кириш учун белгиланган таъқиқ бекор қилинганини айтди.

“Биз юқори таҳдид солувчи мамлакатлар фуқароларига нисбатан янги хавфсизлик чораларини қўллаймиз. Ушбу ўзгаришлар орқали ўзимизни химоя қилишимиз билан бир қаторда, муҳожирларга юртларидаги таъкибдан қутулишига имкон берамиз” деб қўшимча қилди у. АҚШ оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган “энг хавфли мамлакатлар рўйхатига” кирувчи Миср, Эрон, Ироқ, Яман, Шимолий Корея, Ливия, Мали, Сурия, Сомали, Судан ва Жанубий Судан фуқаролари АҚШ ҳудудига кириш учун қўшимча текширувлардан ўтказилади, деб хабар беради ТАСС. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили октябрь ойида АҚШ муҳожирлар қабул қилишни тўхтатиб 120 кун давомида америкаликларни хавф-хатарлардан холи бўлиши учун қўлланилаётган амалдаги текширув жараёнларини ўрганиш ва қайта кўриб чиқиш назарда тутилган эди.

back to top