Саудияликлар Холокост юзасидан ҳамдардлик билдиришди

Саудия Арабистон уламолари АҚШдаги Холокост музейи раҳбари Сара Блюмфельд номига расмий мактуб йўллашди.

Холокост қурбонлари хотираси куни арафасида мазкур хатни Шайх Муҳаммад ибн Абдулкарим ал-Исо бошчилигидаги Саудия Арабистон мусулмон уламолари кенгаши ташкилоти жўнатган.
Хатда, хусусан, «холис ва тинчликпарвар инсон Холокост шафқатсизликларини оқлаши, эътиборга олмаслиги ёки камайтириб кўрсатиши асло мумкин эмас» деб ёзилган.
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистон йўллаган мактубни илиқ қарши олиб, Шайх жанобларига ташаккур изҳор этди. Қолаверса, вазирлик Форс кўрфазидаги бошқа давлатларни ҳам Саудия Арабистонидан ўрнак олишга чақирди, деб хабар беради i24news.tv. Маълумотларга қараганда, Шайх Муҳаммад ибн Абдулкарим ал-Исо қирол оиласига яқин бўлиб, турли йилларда қиролликдаги юқори лавозимларни эгаллаган. Ҳозирги кунда Шайх жаноблари қироллик олий кенгашининг аъзосидир.

back to top