Саудия Арабистони ҳокимияти ҳибсга олинган шаҳзодалардан $107 млрд миқдорида пул ундирди

Саудия Арабистони ҳокимияти коррупцияда айбланиб ҳибсга олинган тадбиркорлар ва олий мартабали амалдорлардан 400 млрд риол (($107 млрд) маблағ ундириб олди.
Yenicag.Ru нинг «Интерфакс»га таяниб маълум қилишича, бу ҳақида мамлакат бош прокурори шайх Сауд ал-Мужибнинг хабарида айтилган.

Тўловлар «турли активлар, жумладан, кўчмас мулк, тижорат корхоналари, қимматбаҳо қоғозлар, пул маблағлари ва бошқалар» шаклида ундирилган, дейилади ҳужжатда.
Умуман олганда, тергов-суриштирув жараёнида 380 киши гувоҳ ва гумонланувчи сифатида ишга жалб қилинган. Прокуратура 56 кишининг ишини судгача келишув асосида ҳал қилган.

back to top