Туркиядаги жамғарма 500 оилага ёрдам берди

Туркиянинг Газиантеп шаҳрида жойлашган «7 бошоқ» номли хайрия жамғармаси қишки кийим ва кўрпаларга муҳтож туркиялик ва суриялик 500 оилага ёрдам кўрсатди.

Кам таъминланган оилалар биринчи марта инсонпарварлик ёрдамини олаётганлари йўқ, шу сабабли уларнинг манзиллари ҳомийларга маълум. Бу гал жамғарма фаоллари ўз лойиҳаларини Халқаро Ислом хайрия ташкилоти Islamic Relief Worldwide (IRW) кўмагида амалга оширдилар.
Қаҳратон кунлар келгунча 500 оилага кўрпалар, иссиқ кийим ва пойафзаллар етказиб берилди. Уларни вақтида муҳтожларга етказиш учун шаҳарнинг турли бурчакларида 4 та тарқатиш пункти ташкил қилинди. Ҳеч бир муҳтож эътибордан четда қолмаслиги учун ҳар бир пакетга исмлар ёзиб чиқилди. Боқувчисини йўқотганларга ёрдам биринчи навбатда етказиб берилди.
«7 бошоқ» жамғармаси раҳбар ўринбосари Мустафо Абаджанинг таъкидлашича, бу тадбир нафақат Газиантепда, балки мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам ўтказилади.
Туркиядан ташқари жамғарма Сурия, Мянма, Фаластин ва Африканинг бир қатор мамлакатларида ҳам хайрия акцияларини ўтказиб туради.

back to top