Эроннинг Табриз шаҳри “Исломий туризмнинг пойтахти” бўлди

wikipedia wikipedia

Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти пойтахти Табриз шаҳри 25 апрелдан 2018 йил охирига қадар расман “Исломий туризмнинг пойтахти” мақомини қабул қилиб олди.
Юнайтед Нюс Бангладеш нашрига кўра, бу қарор жорий йил 5-7 феврал кунлари пойтахт Даккадаги Сонаргаон меҳмонхонасида бўлиб ўтган Туризм вазирларининг 10-исломий анжуманида эълон қилинган.

Табриз Эроннинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган йирик иқтисодий марказ ҳисобланади.
Вилоят аҳолисининг аксари оазарбайжон тилида сўзлашади. Форс тили иккинчи расмий тил ҳисобланади.
Табриз қўл санъати асарлари, жумладан, қўлда тўқилган гиламлар ва заргарлик буюмлари билан дунёга машҳур.
Айни пайтда, Ислом конференцияси ташкилотига аъзо давлатлар Туризм вазирлари Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрини 2019 йилги “Туризм шаҳри” бўлиши ҳақида қарор қабул қилган.

Юқорига