Мусулмон ва “тегиб бўлмаслар” бирлашди

Times of India Times of India

Ҳиндистонда мусулмон ва далитлар (тегиб бўлмаслар) жамоаси бирлашиб, Аҳмадобод шаҳрида жиноятларга қарши юриш ўтказишди.

Далит ташкилоти ходими Джигнеш Меванининг айтишича, мазкур намойшдан кўзланган асосий мақсад бу кенг омма ва айниқса Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига жамоатчиликнинг ҳавотир ва қўрқувларини етказишдир. “Бегуноҳ аёлларнинг номусига тегиш ҳолатлари асосан ҳукмрон партия бошқараётган штатларда содир бўлмоқда. Маҳаллий ҳокимият бу разилликларга панжа ортидан қараб, жиноятчиларни жазосиз қолдираётгани оддий халқнинг ғазабини келтириб чиқармоқда” деб айтди жаноб Мевани.

back to top