Муборак Рамазон ойида БААда иш соатлари қисқаради

www.khaleejtimes.com www.khaleejtimes.com

Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) бюджет ташкилотларининг ишчи ва хизматчилари муборак Рамазон ойида қисқартирилган иш соати тартибида ишлаши эълон қилинди.

Федерал ҳукумат қарорига кўра, 2018 йилги Рамазон ойида давлат идоралари ходимлари эрталаб соат 09:00дан 14:00гача ишлайди.
Ҳукумат бюджет ташкилотлари ходимларини янги тартибга қатъий риоя қилишга чақирди.
БАА федерал қонунларига мувофиқ айрим ҳукумат расмийлари ёки ходимлари бажарадиган вазифаларига қараб ишга келмаслиги мумкин.
Шундай бўлган тақдирла улар ўз раҳбарларини Рамазон ойида ишга бормасликлари тўғрисида вақтида огоҳлантиришлари ёки фавқулодда таътилга чиқишни сўраб ариза ёзишлари мумкин.

back to top