Бирмингем: Масжидга автомобилда бостириб кирган икки шахс ҳибсга олинди

bbc.com/ bbc.com/

Бирмингем шаҳридаги масжидга автомобилни ҳайдаб бостириб кирган икки шахс полиция ходимлари томонидан қўлга олинди.

БиБиСи нашри хабарига кўра, ҳужум оқибатида 19 яшар мусулмоннинг боши ва орқасига жароҳат етган. 17 яшар бошқа мусулмоннинг боши ва оёғи жиддий шикастланган. Жабрланган икки мусулмон касалхонада қолмоқда.
Полиция ходимлари Бирмингем шаҳрида яшайдиган 22 ва 20 яшар йигитни ўзгаларга оғир тан жароҳати етказганликда гумон қилиб қўлга олган.
Шаҳар полицияси ходимлари 28 апрел куни масжидга уюштирилган ҳужумга алоқадор маълумотга эга бўлган шахсларни полицияга мурожаат қилишга чақирди.

back to top