Исроил суди Ғазодаги норозилик намойишчиларини ўққа тутишни қонуний деб топди

yenicag.ru yenicag.ru

Исроил суди Ғазодаги норозилик намойишчиларини ўққа тутишни қонуний деб топди

Исроил суди, барча маҳаллий тинчликпарвар ва хуқуқни ҳимоя қилувни ташкилотлар даъволарини эътиборсиз қолдириб, Ғазо сектори чегараларида фаластин нарозилик намойишлари иштрокчиларига қарши учувчи ҳарбий қуроллар қўлланишини қонуний деб топмоқда.

Бу ҳақда ана ўша даъвогарлар хабар бермоқда.
Судялар даъвогарларнинг армия тарафидан мунтазам равишда ҳарбий жангчилар билан тўқнашувга борувчи ва яхудий давлати ҳудудига бузиб кирмоқчи бўлган намойишчиларга қарши снайпер ва жанговор ўқлар қўллашни тўхтатиш бўйича даъвосини қаноатлантиришни рад этган.  
«Суднинг қарор қилишича, исроил ҳарбийлари тарафидан эътирозчиларга қарши жанговор ўқларнинг қўлланилиши қонунга мувофиқдир, чунки, судга кўра, нарозилик иштрокчилари исроил жангчилари ва тинч аҳолисига очиқ хавф солмоқда» - деб айтилади араб секторида ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти билан шуғулланувчи «Адала», «Ал-Мезан» ташкилотлари матбуот нашрларида. Шунга ўхшаш даъво «Исроилда фуқоролар ҳуқуқи бўйича Ассоциация» ва «Йеш дин», «Гиша», «Ха-Мокед» каби тинчликпарвар ташкилотлари томонидан ҳам тақдим этилган.      
Даъво қилувчилар етказган маълумотларга кўра 30 мартдан – бу «Буюк қайтиш юриши» умумий номи остида нарозилик бошланган кун – исроил ҳарбийлари Ғазо секторида яшовчи 115 кишини ўлдирган. Улардан энг камида 86 таси айнан чиқишлар пайтида ҳалок бўлган, улар орасида 12 та бола, иккита журналист ва учта ногиронлар бўлган. Бу муддат ичида тахминан уч минг киши отилган ўқлардан жароҳат олган. Даъвогарларнинг айтишича, ҳалок бўлганлар 93 фоиз ҳолатда танасининг тепа қисмидан жабр кўрган, расмий маълумотлар эса ўқлар асосан узоқ очиқ ҳудудларга отилмоқда.   
 «Олий суд исроил ҳарбийларининг 100 дан ортиқ инсонларнинг нобуд бўлишига ва минглаб намойишчиларнинг жароҳат олишига - улар орасида аёллар, болалар, журналистлар, шифокорлар бо - олиб келган ноқонуний ҳаракатларини тўлалигича қонунийлаштирди»
Исроил ҳукумати қирғинларни халқаро тафтиш этилишига чақириқлар ва кучларнинг номуносиб ишлатилиши бўйича айбловларни инкор этмоқда. Уларнинг уқтиришича, ўзларига «исроилликларни ўлдириш ва террор содир этишни» мақсад қилган кўп минглаб оломоннинг мамлакатга бостириб киришига йўл қўймаслик учун ҳарбийлар қонун доирасида қаттиқ туриб ҳаракат қилган ва қуроллардан фойдаланган. Қуддусдаги оммавий қурбонлар бўйича айбни Ғазо секторида фаолият юритувчи ХАМАС исломий ҳаракатига юклаган.

Юқорига