Футболчи маҳкумларнинг қарзини тўлади

Футболчи маҳкумларнинг қарзини тўлади

Англиянинг “Лестер” жамоасининг нигериялик футболчиси Аҳмад Мусо Нигериянинг 40 нафар маҳкумини қамоқдан озод қилди. Футболчига одамлар қарзини тўлай олмаганликлари учун қамоққа олинаётганини айтишди. Мусо буни эшитиб, уларнинг қарзини ва тўрт нафар вояга етмаган ўспириннинг жаримасини тўлади. Аҳмад Мусо муборак Рамазон ойининг ҳурматига бу каби хайрия ишларни қилмоқда.

Футболчининг ҳибсдан озод қилиш ҳужжатларига имзо чекаётган сурати ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинди. Ишқибозлар унинг бу ҳаракатини жуда иссиқ қаршилади. Мусо олдинлари ҳам Нигерияда хайрия ишлари билан кўп шуғулланарди. Одатда у кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат ва пул тарқатарди. Яқинда камбағалларга ўзининг сурати туширилган 3 мингдан ортиқ пакетларда гуруч тарқатганди.

back to top