Туркия Фаластинга $1.2 миллион ажратди

aa.com.tr aa.com.tr

БМТ нинг зудлик билан Ғазоликларга тиббий ёрдам кўрсатиш чақириғига жавобан Туркия ҳукумати қошидаги фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоб рақамига 1.2 миллион АҚШ доллари ўтказди.

Туркияда бўлиб ўтаётган “Фаластинннинг умидига айлан” тадбири доирасида оддий турк фуқаролари юқорида қайд этилган пулни тўплашга муваффақ бўлишди. Туркиянинг Қуддусдаги вакили Эрман Топчу сўзларига кўра, “165 минг яраланган ва касал ғазоликлар кўрсатилган ёрдам туфайли даволаниш имкониятига эга бўлишади”. Умуман олганда AFAD нинг тиббий кўмагидан 350 мингдан зиёд фаластинликлар фойдаланиши кўзда тутилган” деб қўшимча қилди жаноб Топчу. Туркия мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик ташкилоти (TIKA) фаолиятига тўхталган турк дипломати, TIKA нафақат Ғазо, балки Иорданнинг Ғарбий соҳилида ҳам иш олиб бораётганини ҳамда у ердаги 30 минг оилаларга иссиқ овқатлар тарқатаётганини айтиб ўтди.

 

aa.com.tr

back to top