Logo
Print this page

Душанбедаги янги Ислом институти қурилишига 136 миллион сарфланади

Душанбедаги янги Ислом институти қурилишига 136 миллион сарфланади

Бугун 30 май куни Тожикистон перзиденти Эмомали Раҳмон Имом Аъзам Абу Ханифа ибн Собит номидаги Тожикистон ислом институтининг янги биносига тамал тошини қўйди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Янги илм масканида 1,5 минг нафар талаба таҳсил олиши мумкин. Уч гектар майдонни эгаллайдиган бино учун 136 миллион сомон (салкам 15 миллион доллар) ажратилган.
Муассасасининг асосий биноси 5 та етти қаватли блокдан—ўқув корпуслари, бино маъмурияти, ётоқхона, спорт зали, ошхона, кутубхона ва анжуманлар залидан иборат бўлади.
Лойиҳанинг тақдимоти вақтида Эмомали Раҳмонга институт ётоқхонаси 1,5 минг кишига мўлжаллангани, ошхонада 490 та ўрин борлиги, анжуманлар залига 550 киши сиғиши ҳақида маълумот берилган.
Тожикистон ислом институтига мамлакат президенти томонидан 2007 йилнинг 2 ноябрида асос солинган. Бунга қадар институт Имом ат-Термизий номи билан аталган. 2008 йилда эса унинг номи президент фармонига асосан ўзгартирилган. Ҳозирда ушбу институт 1400 нафар талаба таҳсил оладиган Тожикистондаги ягона ислом олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Шунингдек олий ўқув маскани ҳудудида фавворали дам олиш маскани, усти ёпиқ ўриндиқлар, автотураргоҳ ва бошқа иншоотлар ҳам барпо этилади

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика