Араб давлатлари лигаси Ливияда сайлов ўтказишни исташмоқда

islam-today.ru islam-today.ru

Араб давлатлари лигаси Ливияда сайлов ўтказишни исташмоқда

Араб давлатлари лигаси Ливияда сайлов ўтказишда ёрдам беришмоқчи. Бу ҳақида Ливиядаги вазиятни мувофиқлаштириш бўйича Парижда ўтказилган конференцияда ташкилот бош котиби Ахмад Абул Ғойт маълум қилди. Бироқ унинг сўзларига кўра панараб ташкилоти сайлов ўтқазишда ёрдам бериш учун бир қатор шартларга риоя этиш лозим.

Хусусан, «Ливия томонлари йил охиригача сайлов ўтказишга келишиб олишлари керак ва зарур бўлган сиёсий ва юридик шароитлар шаклантиришлари, ҳамда ҳавфсизликни таъмишлари лозим». Бунда, таъкидлашларича, сайлов 2019 йилга ҳам ўтказилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «РИА Новости» агентлиги Ливия инқирози томонлари сайловни 10 декабрда ўтказишга ва тегишли конституцион базани сентябр ўртасидан кечиктирмай тайёрлашга келишиб олишганлигини хабар берган.

back to top