Буюк Британия мусулмонлари исломофобияга қарши

aa.com.tr aa.com.tr

Англия, Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландиядаги 350 масжид қавмини бирлаштирувчи Буюк Британия мусулмонлари кенгаши чақириғига қўшилган 11 та Исломий нодавлат ташкилотлари мамлакат ҳукуматидан маҳаллий сиёсатчиларнинг Ислом борасида билдирган исломофоб фикрларини ўрганиб чиқишга чақирди.

Кенгаш раиси Ҳорун Хон ҳукмрон консерватив партияси раҳбарияти ҳамда мамлакат бош вазири Тереза Мейга йўллаган очиқ хатда, париядошлари, асосан Боб Блэкменнни исломофоб чиқишларини синчковлик билан ўрганиб, мустақил тергов ўтказишини талаб қилди.
Маълумот учун: ҳозирда Буюк Британиядв қарийб уч миллион мусулмон истиқомат қилиб, бу аҳолининг 5% ташкил этади.

back to top