Тунис дарвозабони оғиз очиш учун ҳийла ишлатди

Тунис дарвозабони оғиз очиш учун ҳийла ишлатди

Ўтган ҳафта бўлиб ўтган икки учрашувда Тунис футбол терма жамоаси дарвозабони Муиз Ҳасан олинган “жароҳатдан” шикоят қилиб, жамоа шифокорларини майдонга чиқишга ундаган. Вазиятдан унумли фойдаланган унинг жамоадошлари майдон четига чиқиб, оғиз очишга улгуришган.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Тунис термаси илк бор 12 йил ичида жаҳон футбол чемпионатида қатнашиш учун Россияга боради. У ердаги бўлиб ўтадиган биринчи ўйини Англия термасига қарши 18 июнь кунига белгиланганини ҳисобга оладиган бўлсак, тунислик футболчиларга оғиз учун ортиқ макр ишлатишига тўғри келмайди. Чунки, у кунгача Рамазон ойи ўз ниҳосига етган бўлади.

back to top