Полициячини қутқарган мусулмон тақдирланди

Полициячини қутқарган мусулмон тақдирланди

АҚШ нинг Виржиния штати Александрия шаҳрида яшовчи Аблулрауф Хон кўрсатган жасорати учун шаҳар полиция бошқарсмаси томонидан фаҳрий ёрлиқ билан мукофотланди. Гап шундаки, пичоқ билан қуролланган жиноятчи аёл полициячига ҳамла қилганда, Абдулрауф Хон ҳеч иккиланмасдан ёрдамга шошилди.

“Мошинада жим ўтириб, бўлаётган воқеага бефарқ қараб ўтиролмадим. Ёшим бир жойга етиб қолганига қарамай, уловдан сарҳпчиб чиқиб, ўзимдан икки баравар катта бўлган жиноятчига ташланиб, уни ерга ағдаришни уддаладим. Аминманки, Аллоҳнинг Ўзи менга куч-қувват ато этиб, мудҳиш жиноятни олдини олишга ундади” дейди қаҳрамон.

back to top