АҚШ да Исроилга қарши намойиш бўлиб ўтди

www.aa.com.tr www.aa.com.tr

АҚШ да Исроилга қарши намойиш бўлиб ўтди

Иллинойс штати Чикаго шаҳрида Исроил ҳарбийлари тинч намойиш ўтказаётган фаластинликларга қарши номутаносиб тарзда куч ишлатганига қарши норозилик юриши бўлиб ўтди. Anshe Emet синагогаси олдида тўпланган юздан ортиқ норозилар қўлларида Исроил мерганлар отиб ўлдирган ҳамшира Раззон ан-Нажранинг суратларини ушлаб турган. Улар Исроилнинг фаластинликларга қарши уюштирган тажовузини “қирғинбарот” деб аташди. Мазкур намойишнинг эътиборга лойиқ жиҳати шуки, у Исроионинг АҚШ даги элчиси Рон Дермер Чикагога қилган сафари давомида ўтказилди.

back to top