Аргентина футбол федерацияси Исроил билан ўйинни бекор қилди

ansar.ru ansar.ru

Аргентина футбол федерацияси Исроил билан ўйинни бекор қилди

Аргентина миллий футбол терма жамоаси Исроил билан шу йил 9 июнда белгиланган ўртоқлик учрашувини бекор қилди. Гап шундаки, мазкур ўйин 1948 йилда Қуддусда вайрон этилган Фаластин қишлоғи ўрнида қурилган “Тедди” стадионида ўтказилиши кўзда тутилган эди. Аргентина термасининг мураббийи Хорхе Сампаоли ва унинг шогирдлари аввал бошиданоқ бу учрашувга қарши бўлишган. “Қуддусга бориб ўйнамаслигимиз борасидаги қарорни тўлиқ қўллаб-қувватлайман” деди жаноб Сампаоли.

back to top