Чуқур таъзия изҳор қиламиз

kun.uz kun.uz

«Ҳилол» нашриёт-матбааси ҳамда ислом.уз портали жамоаси Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсуновнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Аллоҳ таоло дин хизматида, халқ хизматида яшаб ўтган муҳтарам Анвар қори акамизнинг барча тортган дард-заҳматларини каффорат айласин, муборак Рамазон кунларининг баракоти ва шарофати билан раҳматига, мағфиратига олсин, барча хайрли амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин!

Ушбу оғир жудолик дамларида марҳумнинг аҳли байтларига, барча яқинларига, шогирдлари, сафдошлари ва мухлисларига Аллоҳ таолодан сабру салвон тилаймиз.

 

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

 

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

back to top