ТАЪЗИЯ ИЗҲОР ҚИЛАМИЗ

ТАЪЗИЯ ИЗҲОР ҚИЛАМИЗ

«Ҳилол» нашриёт-матбааси ҳамда ислом.уз портали жамоаси муҳтарам устозимиз Нуруллоҳ қори Исмоиловнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Нуруллоҳ қори Исмоилов кўп йиллар давомида Тошкент олий маъҳадида дарс берган, пойтахтимизнинг жомеъ масжидларида имом-хатиб лавозимида ишлаган, кўплаб шогирдларни тарбиялаб, ҳофизи Қуръонлар етиштирган эдилар.

Бир умр динимизнинг хизматини қилиб, кўплаб шогирдлар етиштирган бу марҳум устозимизнинг тортган дардлари саҳву хатоларига каффорат бўлсин, Аллоҳ таоло бу олим бандасининг Исломни, илм-маърифатни тарқатишдек машаққатли ва шарафли меҳнатларини, барча солиҳ амалларини ўзларига садақаи жория қилиб, раҳматига буркасин, мағфиратига чулғасин, аҳли илмларга, илмига амал қилган уламоларга ваъда қилган ажру мукофотларидан баҳраманд қилиб, жаннатларига дохил айласин!

Ушбу оғир жудолик дамларида марҳумнинг аҳли байтларига, барча яқинларига, шогирдлари, сафдошлари ва мухлисларига Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

 

Жаноза 26 июнь куни бомдод намозидан сўнг “Шайх Зайниддин” (Кўкча) масжидида

back to top