Items filtered by date: May 2018

РОКСОЛАНА –Ҳуррам Султон ҳақида ҳақиқат ва афсоналар

Роксолана Ислом жамиятида аёл ҳақидаги ҳамма стереотипларни парчалаб ташлаган аёл сифатида бутун дунёга машҳур.  Беш асрлик даврдан бери унинг сиймоси машҳур бўлишига қарамасдан, унинг характери ва ташқи кўриниши ҳақида аниқ, тортишувсиз ягона маълумот йўқ. Тахмиинлар бор холос. Қандай қилиб оддий чўри қиз Усмонийлар салтанатининг энг кучли вакили Сулаймон биринчини қалбига йўл топа олди. Унинг ўтмишига доир жуда кўп қора доғлар мавжуд. Шу сабабли унинг ўша вақтларда рассомлар томонидан чизилган портретларда тафовутлар талайгина.

Read more...

31 май – Халқаро тамакисиз кун

31 май – Халқаро тамакисиз кун

Ҳамма чекиш зарар эканини билади. Бироқ, унинг фожиасини ҳамма ҳам тасаввур қила олмайди. ХХ асрда чекиш туфайли юз миллиондан ортиқ киши вафот этди. Сўнгги 50 йил мобайнида эса чекиш туфайли 62 миллион киши ҳаёт билан видолашди. Бу Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлардан анча кўпдир. Ёки Ўзбекистон аҳолисининг қарийиб 2 бараварига тенг. Таҳлилчиларнинг фикрича, ХXI асрда чекиш туфайли 1 миллиард киши ҳалок бўлиши мумкин.
Тамаки чекишни ҳаромлигига Ислом олимларининг аксарлари итфоқ қилишган. Жуда кўп исломий давлатларда шунга фатво ҳам берилган. Хоссатан юртимизнинг етук алломаси, устозимиз фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳи тамаки чекишни ҳаром ва у таҳоратни синдиради, деб фатво берганлар.

Read more...

Мусулмон талабалар ифторлигини уйсизларга улашишди

Канаданинг Ванкувер шаҳридаги бир гуруҳ талаба фаоллари тўкин-сочин безатилган дастурхон атрофида оғиз очиш ўрнига, ўзларига аталган сара егулик ва ичимликларни 40 нафар фақир ва мискинларга беришни баҳам кўришди.

Read more...

Туркияда ярим ой шаклидаги масжид қурилмоқда

Марказий Анадолу вилоятининг Сивас шаҳрида ярим ой ва юлдуз шаклидаги 8 минг намозхонга мўлжалланган масжид қурилмоқда. 80% тайёр ҳолатга келган ушбу масжид 2018 йил охирига қадар ишга топширилиши кутилмоқда.

Read more...

Салоҳга етказган жароҳати учун Рамосни жазолашни сўрашди

300 мингдан ортиқ футбол ишқибозлари УЕФА чемпионлари лигаси финал ўйинида “Реал” ҳимоячиси Серхио Рамос “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга етказган жароҳати учун мадридлик ўйинчини жазолаш талаби хатига имзо чекишди. У ерда жумладан шундай дейилган: “Рамос Салоҳнинг қўлини атайин ушлаб, унга қасддан жароҳат етказди. УЕФА ва ФИФА Рамос каби ўйинчиларга жазо қўллаши лозим”.

Read more...

Насоро сенатор масжиддаги ифторликка келди

АҚШ даги Алабама штатининг масжидларидан бирида ўтказилган ифторликка кутилмаганда сенатор Даг Джонс ташриф буюрди. Хувер Исломий марказига келган сиёсатчи ўз нутқида шундай деди: “Алабамаликларнинг барчасида ўхшаш тарафлар кўпдир”.

Read more...

Алкогольнинг янги хатари аниқланди

Буюк Британиядаги Лондон Империя колледжи, Бромтон қирол касалхонаси ва Лондон тиббий фанлар институти алкоголь истеъмол қилувчининг генларидаги ўзгаришни (мутация) аниқлаб, у юрак етишмовчилиги касаллиги ривожланишига олиб келиши ҳақида хабар беришди. Тадқиқот доирасида 141 бемор кўрикдан ўтказилганда, беш ва ундан кўпроқ йил давомида ҳафтасига истеъмол қилинган 7 шиша мусаллас юрак етишмовчлиги касаллиги кескин тарзда ривожланишига олиб келгани аниқланган.

Read more...

Туркия Қозоғистонга 10 минг дона Мусҳаф топширади

Туркия диний жамғармаси (TDV) “Қуръон ҳадя қил” тадбири доирасида қозоқ тилида чоп этилган 10 минг дона Мусҳафни Қозоғистоннинг турли минтақаларида истиқомат қилувчи мўмин-мусулмонлар орасида тарқатишни кўзламоқда. Қолаверса, TDV Рамазон ойи бўйлаб Остона, Олмаота, Оскаман, Чимкент, Қорағанда, Павлодар ва Оқтўба шаҳарларида 3500 кишига мўлжалланган ифторликлар уюштиришни режалаштирмоқда.

Read more...

Марокаш Ғазога дала шифохонаси беради

Марокаш қироли Муҳаммад VI Исроил қамалида қолаётган Ғазода дала шифохонасини очиш тўғрисида фармон чиқарди. У ҳарбий тўқнашувлар оқибатида яраланган минглаб фаластинликларга тиббий ҳизмат кўрсатиши кўзда тутилган.

Read more...
Subscribe to this RSS feed