Items filtered by date: May 2018

«Рамазон чодири»да Ўзбекистон кечаси

16 куни Москванинг Хотира масжиди (Мемориальная мечеть) ҳудудида XIII «Рамазон чодири» очилди. Ҳар йили ўтказиладиган бу тадбир турли миллат ва дин вакилларини ўзаро ҳурмат, эҳтиром муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида жамлайди. 

Read more...

Япония ҳалол маҳсулот ва мусулмон либосларига жиддий эътибор қаратмоқда

Япония ҳалол маҳсулот ва мусулмон либосларига жиддий эътибор қаратмоқда

Кун чиқар мамлакат мусулмонлар билан нафақат маданий, балки иқтисодий соҳада ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишга интилмоқда. Хусусан, япон озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи ширкатларининг ҳалол маҳсулотларини Токио, Осака, Киото каби йирик шаҳарлардаги дўкон пештахталарида учратишингиз мумкин. Қолаверса, япон тадбиркорлари ўз маҳсулотларини жахон ҳалол бозорига олиб чиқишни ҳам режалаштиришмоқда.

Read more...

АҚШ Афғонистондаги мағлубиятини тан олди

АҚШ Афғонистондаги мағлубиятини тан олди

Афғонистонни қайта тиклаш бўйича АҚШ маҳсус бош инспектори Джон Сопко тақдим этган ҳисботга кўра, 2002-2017 йилларда АҚШ томонидан Афғонистонни қайта тикланишига сарф қилинган 5 миллиард АҚШ доллар минтақадаги инқирозни бартараф этолмаган. “Афғонистонни қайта тиклаш ва барқарорлаштириш дастури мағлубиятга учради” деди жаноб Сопко. Унинг фикрича, афғон муаммоларини ечишда ва мамлакатни ислоҳ этишда, АҚШ ҳукумати ўз имкониятларига ҳаддан ташқари катта баҳо бериб, ҳатога йўлиққан.

Read more...

Довюрак полициячи мусулмонни ҳимоя қилди

Довюрак полициячи мусулмонни ҳимоя қилди

Ҳиндистоннинг Уттаракханд штати полция инспектори Гагандип Сингх ёш мусулмон йигитни жазавага тушган мутаассиб ҳиндуистлар қўлидан тортиб олди. Ҳиндуист оиласига мансуб бир қиз билан суҳбатлашаётган мусулмон йигитига бирдан одамлар ташланиб, уни аёвсиз калтаклай бошлайди.

Read more...

Ғайридин ўқитувчи мусулмон ўқувчиси билан бирга рўза тутмоқда

Ғайридин ўқитувчи мусулмон ўқувчиси билан бирга рўза тутмоқда

АҚШ нинг Нью-Жерси штати Линден шаҳрида яшайдиган тўртинчи синф ўқувчиси Ториқ Абдулҳолиқ бир неча йилдан бери катталар билан баравар Рамазон рўзасини тутиб келмоқда. Ториқнинг айтишича, кун давомида ейиш ва ичишдан тийилмайдиган синфдошлари олдида рўза оғиз юриш унга ҳеч ҳам малол келмайди.

Read more...

Туркия Қирғизстонда масжид қурди

Туркия Қирғизстонда масжид қурди

Туркий дунё ҳокимликлари иттифоқи (TDBB) Қирғизстон республикаси Иссиқкўл вилояти маъмуриятининг илтимосига кўра, Чўлпон-ота шаҳридан 20 км узоқликда жойлашган Булан-Соготту қишлоғида 220 намозхонга мўлжалланган масжид қуриб берди. Расмий очилиш маросимида TDBB вакиллари ва вилоят мутасаддилари иштирок этишди.

Read more...
Subscribe to this RSS feed