Голливуд: Малайзиялик актриса Исломга зид рол ўйнашни рад қилди

Малайзиялик актриса Ража Иля АҚШнинг Марвел киностудияси таклиф этган ролни ўйнашдан бош тортганини билдирди.

Иля ўз қарорини филмдаги айрим эпизодлар исломий қадриятларга зид экани билан изоҳлади. У сценарий тафсилотлари ҳақида гапирмади.
Ража Иля Голливуд киностудияларида рол ўйнаш имкониятидан маҳрум бўлиши эҳтимоли борлигига қарамай, ўз мамлакатининг обрўсига путур етказишни хоҳламаганини таъкидлади.
“Мен Малайзиянинг обрўси ва оиламнинг шуҳратини топташни истамадим. Шу сабабли менга таклиф этилган ролдан воз кечишга мажбур бўлдим”, - деди Ража Иля.
Themalaymailonline нашрига кўра, 32 яшар актриса ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчиларнинг танқидларига эътибор қаратмаслигини ва Инстаграмдаги саҳифасига келган салбий шарҳларга ҳам жавоб қайтармаслигини билдирган.

back to top